Maqola

4 067 14/07/2017

Ўзбекистонда хорижга чиқиш паспортларини амалда жорий қилиш масаласи ижобий ечим топса унинг берилиши 2019 йилдан босқичма-босқич бошланади. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди. Хорижга чиқиш паспортларни жорий қилиш масаласини кўриб чиқиш билан идоралараро махсус ишчи гуруҳи шуғулланмоқда.

Режага асосан, амалдаги биометрик паспорт Ўзбекистон ҳудудида паспорт эгасининг шахсини тасдиқловчи асосий ҳужжат бўлиб қолади. Бундан ташқари, амалдаги биометрик паспортига эга хориждаги шахслар учун мазкур ҳужжатдан фойдаланишнинг алоҳида тартиби ишлаб чиқилади.

Чет элга чиқиш учун икки йиллик рухсатнома ёзуви стикерининг бекор қилиниши 2017—2021 йилларда Ўзбекистонни ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясидан ўрин олган. Бу масала, шунингдек, 5 июлда ташқи ишлар вазирининг ватандошлар билан  тўғридан-тўғри суҳбатида ҳам кўтарилган эди.

Май ойида БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари Зайд Раад ал-Ҳусайн Ўзбекистонга ташрифи чоғида ҳукуматнинг чиқиш стикерларини бекор қилиши ва чиқиш ҳужжатларини расмийлаштириш жараёнини соддалаштириш тўғрисидаги қарорини қизғин маъқуллаган эди.

11 июлда Ўзбекистон Президенти имзолаган қарорида  масъул идораларга бир ой муддат ичида хорижга чиқиш паспортларни жорий қилиш масаласи бўйича «асосли таклифлар» тайёрлаш вазифаси юклатилган эди.

Манба: Газета.уз

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya