Мақола

909 29/03/2022

Нефт ва газ саноати объектларида тегишли малака ва тажрибага эга бўлган мутахассисларнинг сезиларли даражада етишмаслиги қайд этилилмоқда.

Мурманск — йирик инвестиция лойиҳаларини бирлаштирган ва шунга мос равишда катта миқдордаги хорижий ишчи кучи оқимини жалб қилган минтақа ҳисобланади.

Мурманск вилояти думасининг меҳнат, миграция ва бандлик қўмитаси минтақадаги миграция вазияти ҳақидаги маълумотларни эълон қилди. Вилоят депутатлари сўнгги икки йил ичида миграция жараёнлари таркиби бутунлай ўзгарганини таъкидладилар.

“Агар илгари Норвегия ва Финляндия чегараларидаги назорат-ўтказиш пунктлари орқали чет эл фуқароларининг катта оқими кузатилган бўлса, ҳозирда дастлабки икки ой ичида чегарани атиги 122 нафар хорижлик кесиб ўтган. Хорижий фуқароларнинг асосий қисми Мурманск вилоятига Россиянинг бошқа минтақаларидан келади”, — дейилади вилоят думаси сайтида.

Россия Ташқи ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, 2021 йил минтақада рўйхатга олинган мигрантлар сони кескин кўтарилган.

2019 ва 2020-йилларда мос равишда 19 150 ва 19 041 та мигрант рўйхатга олинган бўлса, ўтган йил бу кўрсаткич 6 баробардан кўпроқ – 112 137 тага ошган.

Пандемия фонида нисбатан яхши миграция ҳолатига қарамай, Мурманск вилояти Ахборот сиёсати вазирлиги нефт ва газ саноати объектларида тегишли малака ва тажрибага эга бўлган мутахассислар сезиларли даражада етишмаслиги ҳақида гапирди.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация