Мақола

185 26/10/2023

Андижонлик Миразизбек Ғуломжонов 30 ёшда. Миллионлаб юртдошларимиз сингари у ҳам меҳнат мигранти сифатида ризқ излаб, Россияга йўл олган. Қурилишда ишлаб юрган Миразизбек иккинчи қаватдан йиқилиб тушади ва жиддий жароҳат олади.

Ёдингизда бўлса, Migrant.uz ахборот-хизмат порталида “Муҳтожларг

а кўмак” лойиҳасини йўлга қўйганимиз ҳақида хабар бергандик. Бугун шу лойиҳанинг илк қаҳрамони билан таништирамиз.

– Москва областининг Лобня шаҳарчасида қурилишда ишлардим. Оилада олти кишимиз, ота-онам, синглим, аёлим ва бир фарзандим бор. Шу пайтгача ягона боқувчи ўзим эдим. Кутилмаганда бу фалокат бўлди. Иккинчи қаватдан ерга қаттиқ йиқилдим ва ўнг оёғимнинг сон суяги синди, умуртқа поғонам дарз кетди. Ўша пайтдаги оғриқларни ҳеч бир инсонга раво кўрмайман, – дея сўз бошлади Миразизбек биз билан суҳбатда.

– Ўша пайт кимнинг кўмагида шифохонага келдингиз?

– Шукр, атрофда дўстларим, шерикларим бор эди. Амаллаб шифохонага етказишди. Аммо расмий ҳужжат асосида ишламаслигим ҳалигача панд беряпти. Ҳужжат қилиш жуда қийин ва қиммат бўлиб кетгани учун қилмай ишлаб юргандим. Яхши, озроқ йиғиб қўйган пулим бор эди, у кетди. Ҳозир даволанаман, операция ўтказаман, деб катта қарзга кириб кетдим. Бир рус танишим бор эди, ўша қарз бериб турибди, барака топсин. Лекин олдида жуда хижолат бўляпман, бергани ҳам тугади.

– Юртдошларимиздан нимани сўраган бўлардингиз?

– Мен ҳам хорижда қийин вазиятга тушган ватандошларимизга имкон қадар ёрдам бериб юрардим. Аммо ўзим ҳам ёрдам сўрашга мажбур бўламан, деб ҳеч ўйламаган эканман. Буям бир синовда энди.

Юртдошларимиздан илтимосим, менга имконингиз қадар ёрдам беринглар. Ҳозир жуда мураккаб операцияларни ўтказдим, олдинда узоқ муддатли муолажалар бор. Мусофирликда дард чекиш жуда қийин бўларкан. Ҳозир дадам уйимизни ташлаб, менинг ёнимга келишга мажбур бўлди. Тезроқ оёққа турмасам, оиламиз буткул тушкунликка тушиб қолади…

Миразизбек Ғуломжонов билан суҳбатимиз давомида унинг сўнгги уч йилдан буён Россияга мунтазам қатнаб ишлаши, охирги келганига атиги тўрт ой бўлганида шу жароҳатга йўлиққанини билиб олдик.

Азизлар! Ўзбекнинг бир фарзанди мусофирликдан ўксиб қолмасин. Ёрдамингизни аяманг.

Сбербанк: 4279380631860519 Миразизбек Гулямжонов номида

Ўзкард: 4073420080667078 турмуш ўртоғи Д. Гулямжонова номида

Россиядаги телефон рақами: +7 900 250 2521

Агар сиз ҳам мураккаб вазиятга тушган ва яхши инсонлар кўмагига муҳтож бўлсангиз, ушбу телеграм орқали боғланинг: @Abror_Zohidov

Аброр Зоҳидов тайёрлади

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация