Мақола

758 21/08/2023

Мустақиллик байрамининг 32 йиллиги муносабати билан 6 кунлик иш ҳафтаси бўйича меҳнат қилувчи ходимлар учун қўшимча дам олиш куни белгиланди. Сентябрь ойининг бошида кетма-кет уч кун дам олиш имконияти мавжуд.

Сентябр ойида қуйидаги кунлар дам олиш кунлари деб эълон қилинди:

1 сентябрь, жума – Мустақиллик куни Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 208-моддасига мувофиқ ишланмайдиган байрам сифатида белгиланган;

2 сентябрь, шанба:

“2023 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида”ги Фармонга мувофиқ иш тартиби ҳафтасига 6 кун бўлган ходимларга қўшимча дам олиш куни;

ҳафтада 5 кун ишлайдиганлар учун мунтазам дам олиш куни;

Якшанба, 3 сентябрь ҳамма учун оддий дам олиш куни бўлиб қолмоқда.

Шунингдек, 31 август, пайшанба куни Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 187-моддасига асосан барча ходимлар учун иш кунини 1 соатга қисқартириш белгиланган.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация