Мақола

1 511 30/03/2022

Феврал ойининг сўнги даврида муҳожирлар оммавий тарзда ватанларига қайта бошлади.

«Ведомости»нинг ёзишича, бу ҳолат хизмат кўрсатиш, қурилиш ва уй-жой, коммунал хўжалиги соҳаларига жиддий таъсир қилиши мумкин.

Муҳожирларнинг асосий қисми рубл қадрсизлангани сабаб кетмоқда.

«Агар бу одамлар пул топиш ва уйларига пул жўнатиш мақсадида келган бўлса, рублнинг курси туфайли ишлаш улар учун фойдасиз бўлиб қолди», — дейди Қирғизистонлик меҳнат муҳожирларини мослаштириш бўйича «Билим» лойиҳаси асосчиси Мақсатбек Абдуназар.

Яна бир муаммо пул маблағларини жўнатишнинг иложи йўқлиги билан боғлиқ. Илгари мигрантлар Western Union ва Сбербанк, ВТБ ва шу каби бошқа банклардан фойдаланган ҳолда пул юборган бўлса, энди Маstercard` ва Visa` орқали пул ўтказмаларини амалга ошириш мумкин эмас.

Қурилиш материаллари нархининг ошиши туфайли қурилиш лойиҳалари ва таъмирлашга бўлган буюртмалар сони ҳам камайиб бормоқда ва бу соҳада асосан мигрантлар ишлайди.

Тадбиркорлик соҳаси ҳозирча ишчи кучининг жиддий танқислигини сезмаган.

Аммо бизнеснинг кўплаб соҳалари у ёки бу даражада хорижий ишчи кучига таянади. Булар қурилиш, уй-жой коммунал хўжалиги, умумий овқатланиш, чакана савдо, етказиб бериш хизматлари, такси хизматларидир.

«Рокет ворк» бош директори Анастасия Ускованинг ҳисоб-китобларига кўра, мамлакат ялпи ички маҳсулотининг тахминан 8-10 фоизи бевосита меҳнат муҳожирларига боғлиқ.

«Бўш иш ўринларига ишчиларни қизиқишини ошириш учун корхоналар меҳнат шартномаси ва ходимларни рағбатлантириш тизимини қайта кўриб чиқишлари керак бўлади. Бу эса бизнес соф фойдасининг пасайишига ёки ишлаб чиқарилган маҳсулот ва хизматлар таннархининг сезиларли даражада ошишига олиб келиши мумкин. Бу истеъмолчиларнинг хатти-ҳаракатларига салбий таъсир кўрсатиши билан бизнесни янада кўпроқ хавф остига қўяди» , — деб фикр билдиради Ускова.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация