Мақола

735 11/05/2022

Марказий Осиёдан келган меҳнат муҳожирлари Россия учун фойдали.

Марказий Осиёдан Россияга кириб келувчи меҳнат муҳожирларининг оқими икки томон учун ҳам салбий оқибатлардан кўра кўпроқ фойда келтириши мумкин.

ВЕБ.РФ – Россия давлат тараққиёт корпорацияси ҳамда иқтисодий ривожланиш лойиҳаларини молиялаштирувчи давлат инвестиция банки аҳолисининг катта қисми Россияда меҳнат муҳожири бўлиб ишловчи асосий 3 та давлат — Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон миқёсида тадқиқотлар ўтказди. Тадқиқотлар миграция ҳар икки томон учун фойдали эканлигини кўрсатди.

Меҳнат муҳожири Россияда арзон ишчи кучи етишмаслиги муаммосига ечим бўлади ва бу орқали ишлаб топган пулларини ватанига юборади. Бу миграциянинг энг катта фойдаларидан бири.

Ушбу жараённинг минуслари ва хавфлари ҳам мавжуд, албатта. Улар қуйидагилардан иборат: ассимиляция, ксенофобия, барқарор бўлмаган турмуш шароити, норасмий ишга жойлашиш, радикаллашув ва жиноий фаолиятда иштирок этиш.

Тадқиқот олиб борган мутахассисларнинг фикрича, меҳнат миграциясининг камчиликларини бартараф этиш учун Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИ) мамлакатлари ва биринчи навбатда Россия келаётган ишчиларнинг ҳаёти ва фаолияти учун қулай шарт-шароитларни яратиши керак.

Экспертларнинг таклифлари орасида аниқ миграция сиёсати, касбий тайёргарлик тизимини яратиш ва янги келганларни Россия жамиятига мослаштириш бор.

Россия учун фойдали жиҳатлар

Росстат маълумотларига кўра меҳнат муҳожирлари Россиядаги барча ишчи кучининг 10% дан ортиғини ташкил этади. 2021 йилда чет эллик мигрантлар сонини Россия Ички ишлар вазирлиги 7 миллион киши, деб ҳисоблаган. Шу билан бирга, 2021 йил охирига келиб расман 2,1 миллион киши ишлашга рухсатнома ёки меҳнат патентига эга бўлган.

Тадқиқотда таъкидланишича, чет элдан келган ишчилар Россиянинг ички бозори имкониятларини оширишга ёрдам беради, чунки бу ерда берилувчи иш ҳақи ярмининг учдан икки қисми қабул қилувчи мамлакатда озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат товарлари ва хизматларни сотиб олиш учун етади.

Бундан ташқари, меҳнат муҳожирлари “инқирозлар ва ишсизлик ортиб бораётган бир вақтда амортизатор ролини ўйнайди”. Бу иқтисодий вазият ёмонлашганда ва меҳнат бозорида талаб пасайганда, мигрантлар биринчи бўлиб ишдан бўшатилишида ифодаланади.

2020 йил ёзида ўтказилган сўров шуни кўрсатдики, Россиядаги меҳнат муҳожирларининг 75 фоизи ё ишдан айрилган ёки тўланмаган таътилга жўнатилган.

Меҳнат мигрантларининг яна бир афзаллиги шундаки, улар меҳнат фаолияти учун патент олади, бу эса бюджет даромадлари манбаи ҳисобланади.  Ўзбекистон ва Тожикистон фуқаролари Россияда меҳнат патенти бўйича ишлайдилар, Қирғизистондан келган ишчилар эса мамлакат ЕОИИга қўшилганидан кейин патентга муҳтож эмас.  Ички ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, 2020 йилнинг 11 ойи давомида мигрантлар деярли 44 миллиард рубллик патентга эга бўлган.

Мигрантларнинг бандлик структураси

Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон иқтисодлари иш ўринлари тақчиллиги ва аҳолининг даромадлари пастлиги билан ажралиб туради, дея таъкидлайди тадқиқотчилар.  Шу сабабли, ушбу мамлакатларнинг меҳнатга лаёқатли аҳолиси орасида чет элга ишлаш учун кетиш варианти машҳур.

Бу мамлакатлардаги кўплаб оилалар учун хориждан пул ўтказмалари асосий ёки ягона даромад манбаи ҳисобланади.  Меҳнат миграциясининг асосий йўналиши Россия (муҳожирларнинг қарийб 70-90 фоизи), Қозоғистон катта фарқ билан иккинчи ўринда туради.

Қирғизистон, Ўзбекистон ва Тожикистондан келган меҳмонларни иш билан таъминлаш тузилмаси бошқача.

Қирғизлар анъанавий равишда қурилишдан кўра хизмат кўрсатиш соҳаси билан кўпроқ шуғулланадилар.

Ушбу Республиканинг хорижда меҳнат қилаётган 60 фоиз фуқароси хизмат кўрсатиш соҳасида фаолият юритади. Бу ҳолат қирғизистонлик муҳожирлар Россияга илк бор кириб келганларидаёқ рус тилини етарли даражада билганлиги билан боғлиқ.

Осиё тараққиёт банки маълумотларига кўра, Тожикистондан келганларнинг қарийб 60 фоизи қурилишда, 17 фоизи савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасида банд.

Ўзбекистон фуқароларига келсак, улар асосан қурилиш, уй-жой коммунал хўжалиги, транспорт ва логистика, чакана ва улгуржи савдо, умумий овқатланиш соҳаларида ишлайди.

Тадқиқотчилар нима таклиф этади?

Ишчи кучи миграцияси донор-давлатлар учун ҳам, мезбон Россия учун ҳам «объектив зарурат», – дейди ВЕБ институти экспертлари.  Ҳар бир давлат бўйича алоҳида-алоҳида ўрганишлар олиб борган мутахассислар ўзларининг наздида Россиянинг миграция сиёсатига киритилиши керак бўлган чора-тадбирларни тасвирлаб берди. Тавсияларнинг умумий мазмуни мигрантларнинг меҳнат ва ижтимоий ҳуқуқларини таъминлашдан иборат.

Тадқиқотнинг ўъзбекистонлик иштирокчилари меҳнат биржалари ва мигрантлар учун давлат хизматлари кўрсатиш бўйича ягона электрон платформа яратиш зарур, деб ҳисоблайди.

Яна бир таклиф – мамлакатимизнинг ривожланмаган ҳудудларига келаётган мигрантларга молиявий бонуслар ва солиқ имтиёзлари орқали иқтисодий имтиёзлар беришдан иборат.

Ўз навбатида, Қирғизистон бўйича ҳисобот тайёрлаган тадқиқотчилар мигрант оилаларни Россияга кўчиб ўтишни рағбатлантиришни таклиф қилмоқдалар (ҳозир болаларни узоқ муддатли рўйхатдан ўтказмасдан мактабга жойлаштириш муаммоли).

Бундан ташқари, экспертлар фуқаролик жамияти ташкилотларини жалб қилган ҳолда, мигрантлар кўп яшайдиган аҳоли пунктларида маҳаллий ва муниципал даражада қарорлар қабул қилиш жараёнига жалб қилиш дастурини ишлаб чиқиш ва амалга оширишга чақирмоқда.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация