Мақола

1 044 24/10/2022

Ўзбекистоннинг мазкур юк ташувчи  авиакомпанияси яқин келажакда яна бешта самолёт сотиб олишни режалаштирган.

Ўзбекистоннинг My Freighter маҳаллий юк авиакомпанияси ўзининг биринчи Boeing-747 самолётини олди. У яқин келажакда яна бешта самолёт сотиб олишни режалаштирган, деб хабар беради Podrobno.uz.

“23 октябрь куни маҳаллий вақт билан соат 17:30 да My Freighter маҳаллий юк ташувчи авиакомпаниянинг самолёти Тошкент халқаро аэропортига қўнди. Анъанага кўра, самолётнинг биринчи қўнишини сув аркаси билан кутиб олинди”, деб хабар беради Uzbekistan Airports.

Jumbo Jet номи билан танилган, 105 тонна сиғимга эга бўлган Boeing-747 My Freighter юк авиакомпаниясининг биринчи самолёти бўлди. Мазкур компания 2019 йилда ташкил этилган бўлиб, у UzAirways юк самолётларини ижарага олиб фаолият юритиб келган. Яқин келажакда My Freighter яна бешта Boeing-747 самолётини сотиб олишни, беш йил ичида эса паркни 20 та юк лайнерларига етказишни режалаштирмоқда.

2022 йилда авиакомпания 410 юк ташиш рейсларини амалга оширди. My Freighter Хитойнинг ўнта йирик шаҳарларида юк омборларига эга. Европа ҳақида сўз кетганда авиакомпания Чехия, Люксембург, Германия. Франция, Италия, Нидерландия, шунингдек БАА, Жанубий Корея, Россия, Бразилия ва Вьетнамда йирик омборлари мавжуд.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация