Мақола

1 370 08/12/2022

Вазирлар Маҳкамасининг “Ҳукумат айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Жисмоний шахслар томонидан олиб кирилаётган ва олиб чиқиб кетилаётган 70 000 000 (етмиш миллион) сўм эквивалентидан ортиқ миқдордаги нақд валюта йўловчи божхона декларациясини тўлдириш ва божхона органи ходимига тақдим этиш йўли билан божхона назоратидан ўтказилиши тартиби белгиланган.

Ушбу тартибга киритилаётган ўзгартиришда декларациялаш миқдорини 100 000 000 (юз миллион) сўм эквивалентидан ортиқ миқдорда этиб белгиланмоқда.

Жисмоний шахслар томонидан декларация тўлдириш талаб этиладиган белгиланган суммадан ортиқ миқдордаги нақд валюта маблағлари декларацияланмаган ҳолда тақдим этилганда, божхона органлари ходимлари томонидан жисмоний шахсларга декларация тўлдириш қоидалари тушунтирилиши тартиби жорий этилмоқда.

Билдирилишича, лойиҳа қабул қилиниши орқали валюта олиб кириш ва олиб чиқиш билан боғлиқ муносабатлар тартибга солиниши, тадбиркорлик субъектларига қулайликлар яратилиши ҳамда давлат бюджети маблағлари иқтисод қилиниши таъминланади. Бу ҳақда «Кун.уз» ёзмоқда.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация