Maqola

1 067 22/03/2022

Россия ижтимоий тармоқларининг аксар фойдаланувчилари YouTube видеохостингининг блокланишини кутмоқда.

Айрим фойдаланувчилар мазкур платформада таълим мавзусидаги контентларни томоша қилишларини таъкидлаган бўлса, бошқалар Россияда платформанинг муқобил варианти мавжудлигини эслатган.

Кўпчилик эса видеохостинг сақланиб қолишига умид билдирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Роскомнадзор бир неча кун аввал Google’ни яна бир бор огоҳлантириб, Россиянинг YouTube каналларини чеклашни бас қилишга чақирмоқда.

Бунга платформада Россия давлат оммавий ахборот воситаларининг саҳифалари ва айрим ижтимоий аҳамиятга эга бошқа саҳифалар блоклангани сабаб қилиб кўрсатилмоқда.

Роскомнадзорга кўра, видеохостинг ахборот уруши қуролига айланган. Шу сабабдан YouTube 27 мартгача блокланиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқамоқда.

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya