Мақола

547 15/11/2022

Авиачипталар нархи 1 692 963 сўмдан, Наманган – Оренбург – Наманган йўналиши бўйича авиачипталар нархи эса 3 038 081 сўмдан бошланади.

2022 йил 24 ноябрдан бошлаб Uzbekistan Airways авиакомпанияси Намангандан Оренбургга қатновларни тикламоқда. Наманган – Оренбург – Наманган йўналишида парвозлар ҳафтанинг пайшанба кунлари қуйидаги жадвалга мувофиқ амалга оширилади (маҳаллий вақт билан):

  • Намангандан учиш: 21:25
  • Оренбургга етиб бориш: 00:30
  • Оренбургдан учиш: 02:30
  • Наманганга етиб бориш: 05:20

Наманган – Оренбург бўйича авиачипталар нархи 1 692 963 сўмдан, Наманган – Оренбург – Наманган йўналиши бўйича

авиачипталар нархи эса 3 038 081 сўмдан бошланади. Нархлар 2022 йил 11 ноябрь ҳолатига кўра кўрсатилган.

Авиачипталарни Uzbekistan Airways Sales филиалидан, авиакомпания агентларидан ёки www.uzairways.com сайтидан 3% чегирма билан харид қилиб олишингиз мумкин. Бу ҳақда Uzbekistan Airways матбуот маркази хабар берди.

Муносабат

Ҳар ҳолда самолётларини маркаси аввалгиларидан яхшироқ бўлса керак. Сабаби, яна ўша санкциялар. Россия авиакомпанияларига тегишли бўлган ва дунёнинг энг ривожланган мамлакатларига учадиган кўплаб самолётлари санкциялар туфайли ҳозирда кўплари бекор туриб қолган. Балки Наманган-Оренбург йўналишига яхшироғи насиб қилиб қолар.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация