Мақола

665 03/04/2023

Эндиликда Намангандан Россиянинг Нижневартовск шаҳрига мунтазам авиақатновлар бир маротаба – ҳафтанинг жума кунлари амалга оширилади.

Uzbekistan Airways авиакомпанияси “Шарқий хаб” доирасида Намангандан парвозлар географиясини кенгайтирмоқда. Жорий йилнинг 31 март куни авиакомпания Наманган-Нижневартовск-Наманган йўналишида илк парвозни амалга оширди. Эндиликда Намангандан Россиянинг Нижневартовск шаҳрига мунтазам авиақатновлар бир маротаба – ҳафтанинг жума кунлари амалга оширилади.

Намангандан учиш маҳаллий вақт билан (Наманган) соат 16:00 да.

Нижневартовскка келиш маҳаллий вақт билан (Нижневартовск) соат 19:45 да.

Нижневартовскдан учиш маҳаллий вақт билан (Нижневартовск) соат 21:45 да.

Наманганга келиш маҳаллий вақт билан (Наманган) эртаси куни соат 01:35 да.

Aвиачипталарни авиакомпаниянинг расмий www.uzairways.com сайти орқали 3% чегирма билан, шунингдек, “UzAirways” мобил иловаси, Uzbekistan Airways Sales орқали ёки авиакомпания агентларидан харид қилишингиз мумкин.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация