Мақола

348 24/02/2023

НАТО Ўзбекистон учун қанчалик дўст ёки қанчалик душман? Ўзбекситоннинг стратегик манфаатлари,тарихий хотираси ва келажаги учун НАТО нинг иссиқ ва совуқ томонлари бўлиши мумкин.Хорижий оммавий ахборот воситаларида НАТО тўғрисида мутлақ қарама-қарши бир позициялар айтилади.Баъзи давлатлар уни бузғунчи ва душман деса, бошқа бир давлатлар ниҳоятда идеаллаштиради. Ўзбекистоннинг ўзининг НАТО тўғрисида кўз қараши бўлиши керак. Ҳар битта Ўзбекистонлик  ва Ўзбекситон давлатчилиги НАИО тўғрисида тўлақонли тасавурларга эга бўлиши керак.Бугунги кўрсатувимизда НАТО ҳақида гаплашамиз.

 Инсоният тарихидаги энг катта уруш иккинчи жаҳон уруши эди. Европа, Америка, Африка, Тинч ва Атлантика океанидаги бир қанча давлатлар ўртасидаги уруш натижасида 60 миллиондан кўпроқ одам ҳалок бўлди. Совет иттифоқи ва АҚШ мана шу урушда табиий иттифоқчилар бўлишган, чунки улар биргаликда Гитлер Германиясига қарши курашган. Уруш тугагандан кейин шу нарса маълум бўладики, Совет иттифоқи ва АҚШ нинг орзуси, улар тасаввур қилаётган кейинги дунё бир биридан концептуал фарқ қилади. 1945 йил уруш тугаган бўлса, 1949 йилга келиб АҚШ ўзининг энг яқин иттифоқчилари билан биргаликда трансатлантик хавфсизлик ташкилоти, яъни НАТОни тузишга қарор қилади. 1949 йил 4 апрель 12 та давлат НАТОга аъзо бўлди: Булар АҚШ, Канада, Исландия, Буюк Британия, Франция, Бельгия, Нидерландия, Люксембург, Норвегия, Дания, Италия ва Португалия. НАТОнинг асосий мақсадларидан бири унга аъзо давлатлар ҳудудига қарши тажовузни тўхтатиш ёки уларни ҳимоя қилишдир.

1949 йилда Вашингтонда АҚШнинг иттифоқчилари ҳаммаси биргаликда йиғилади ва бундан кейин яъни совуқ уруш даврида Америка бошчилигидаги НАТО ташкилоти доирасида Совет иттифоқи ва унинг иттифоқчиларига қарши курашиш вазифаси юклатилади.

НАТО ташкил топгандан кейин Совет Иттифоқи ва АҚШ ўртасида  узоқ муддатли яъни 1949 йилдан 1989 йилга қадар совуқ уруш давом этади. Баъзи бир экспертлар уни 3 жаҳон уруши деб атамасада, лекин совуқ уруш бу инсоният тарихида бўлмаган ниҳоятда дунёнинг қутблашган даври эди, яъни дунёда фақатгина иккита қутб бор эди. Демак социалисьтик лагер ва унинг маркази Москва, демак совет иттифоқидан ташқари Варшава келишуви ва унга аъзо давлатлар, яъни социалистик лагер дейилади. Иккинчиси Вашингтон бошчилигидаги коллектив ғарб. НАТО мана шу совуқ уруш даврида стратегик роль ўйнайди, чунки у пайтда НАТОнинг бир қанча фундаментал қадриятлари мавжуд. Унинг фундаментал қадриятларининг энг асосийси, марказийси  бу либерал ҳуқуқий демократик давлатлар бўлиш.

НАТОга қабул қилинишнинг шартлари мавжуд.

  • ҳуқуқий, либерал -демократик давлат бўлиш, инсон ҳуқуқларини тан олиш;
  • ҳарбий режалаштириш ва ҳарбий бюджетни шакллантиришнинг очиқлик даражасини ошириш;
  • қуролли кучлар устидан демократик назоратни таъминлаш;
  • мудофаа вазири лавозимига ҳарбий бўлмаган шахсларни тайинлаш;
  • номзод мамлакатнинг қўшнилари билан ҳудудий низоларга эга бўлмаслиги;
  • мамлакат ҳудудида хорижий давлатларнинг ҳарбий базалари бўлмаслиги;
  • қуролли кучларнинг тузилиши ва ҳарбий техникаси НАТО стандартларига мос келиши керак;
  • мамлакатда НАТО билан ҳамкорлик қилиш ва унинг фаолиятида иштирок этиш имконини берувчи қонунларнинг бўлиши;
  • ва асосийси, НАТОга аъзо ҳар бир давлат номзод давлатни ташкилотга қабул қилишга рози бўлиши шарт.

Ундан ташқари, номзод давлат НАТОга аъзо давлатлар билан чегарадош бўлгани мақсадга мувофиқ ҳисобланади.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация