Мақола

3 842 21/03/2016

Москва шаҳрида Наврўз тантаналари 20 март куни Москва шаҳар ҳукумати кўмагида ўтказилди. Осиё халқларининг тарихий ва миллий байрамида 20 дан зиёд миллат вакиллари иштирок этди.

Наврўз тантаналари бу йил биринчи марта ВДНХ (ВВЦ)да ташкиллаштирилди.

– ВДНХ – рус ва шарқ халқларини бир жойга жамлаш имкониятини берувчи халқлар бирлигининг рамзи, – деди тадбирнинг расмий қисмида Москва шаҳри миллий сиёсат, ҳудудлараро алоқалар ва туризм департаментининг раҳбари Владимир Черников. – Россия миллий сиёсати бугун бирлашиш ғоясига алоҳида эътибор қаратмоқда. Шунингдек, Россия Федерациясининг миллий бош режасида 2025 йилгача бирдамлик ва ҳамжиҳатлик сиёсатини кучайтиришни кўзда тутган. Ахир, фақат Москванинг ўзида 130 га яқин турли миллат вакиллари қайд этилган”.

Тантананинг расмий қисмидан сўнг байрам тантаналари бошланди. Баҳор байрамига муносиб тарзда безатилган 75-павильонда ўзгача шукуҳ ҳукмрон. Санъат усталари, бадиий жамоалар иштирокида концерт дастурлари, анъанавий ҳунармандчилик, амалий санъат, халқ ижодиёти маҳсулотлари намойиши ўтказилди. Турли миллатлар таомлари, миллий либослар ва фотокўргазмалар билан ҳам таништирилди. Кураш миллий спорт ўйини ташкиллаштирилди.

Кўргазмада ҳар бир миллат вакиллари учун эсталик совғалари, миллий либослар ва таомлар савдоси учун алоҳида майдон ажратилган. Павильоннинг ўзбеклар учун ажратилган майдонида ҳам палов, сомса ва кичкина идишларда сумалак савдоси уюштирилди.

Концерт дастурларида Доғистон, Озарбайжон, Татаристон, Афғонистон, Ҳиндистон санъат усталари ва тожик, қирғиз, қозоқ, курд, бошқирд, араб диаспоралари вакиллари томонидан ташкиллаштирилган саҳна кўринишлари, куй-қўшиқлар, рақслар йиғилганларда катта тассурот қолдирди.

Ўзбекистонликларнинг ҳар бир чиқишлари ҳам катта олқишлар билан кутиб олинди. Мытишидаги болалар хореография жамоаси раққоса қизлари ижро этган «Андижон полкаси» нафақат қизғин кутиб олинди, балки тўпланганларни ҳам ўйнатиб юборди.

Ўзбекистон халқ артисти Наталья Нурмуҳаммедова ва хонанда Ихтиандр Қодировнинг шўх қўшиқлари, “Рақс” студияси, “Гулдаста”, “Весляна” талабалар хореографик жамоаларининг жозибадор рақслари, ўзбек миллий­-замонавий либослари намойиши йиғилганларга бирдек манзур бўлди.

Ўзбекистонлик томошабинлар юртдошларининг ҳар бир чиқишларини катта завқ ва кўтаринки руҳда қарши олишди. Залда даст кўтарилган ватанимиз байроқлари, ўзбекларнинг олқишловчи ҳайқириқлари ва жўшқин рақслари  бошқа миллат вакилларини ҳам тўлқинлантириб юборди. Айниқса, биродар тожикистонликлар қувончимизга бирдек шерик бўлиб, ўзбекистонликларни қўллаб-қувватлади.

“Москва Наврўзи” жуда зўр ўтди. Юртни, она Ватан байрамларини соғинган дилларга Ўзбекистоннинг бир парчалик тафтини олиб киргандек бўлди.

МОСКВА НАВРЎЗИ

МОСКВА НАВРЎЗИ

МОСКВА НАВРЎЗИ

МОСКВА НАВРЎЗИ

МОСКВА НАВРЎЗИ

МОСКВА НАВРЎЗИ

МОСКВА НАВРЎЗИ

МОСКВА НАВРЎЗИ

МОСКВА НАВРЎЗИ

МОСКВА НАВРЎЗИ

МОСКВА НАВРЎЗИ

МОСКВА НАВРЎЗИ

МОСКВА НАВРЎЗИ

МОСКВА НАВРЎЗИ

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация