Maqola

1 606 13/07/2023

«Россия Ички ишлар вазирлиги “Нолегал – 2023” операциясининг биринчи босқичи якунларини сарҳисоб қилди.

Россия Федерал хавфсизлик хизмати ва «Росфинмониторинг» билан биргаликда КХШТга аъзо мамлакатларда миграция ҳолатини барқарорлаштиришга қаратилган комплекс операция ўтказилди. Операция иштирокчиларининг асосий эътибори ноқонуний миграция каналлари ва улар билан боғлиқ ноқонуний хатти-ҳаракатларни аниқлаш ва уларга чек қўйишга қаратилган эди.

Операция давомида 45 мингга яқин иммиграция қонунчилиги бузилиши аниқланган. Бунга 33 мингдан ортиқ хорижий фуқароларнинг Россия ҳудудига кириш, чиқиш, транзит ва бўлиш қоидаларини, шунингдек, чет эл фуқаролари томонидан 12 мингдан ортиқ меҳнат қоидаларини бузиш ҳолатлари киради.

Хорижий фуқароларни Россиядан маъмурий чиқариб юбориш ва депортация қилиш бўйича етти мингга яқин қарор қабул қилинган. Шунингдек, ноқонуний миграция, гиёҳвандлик воситалари ва қурол-яроғларнинг ноқонуний айланиши, давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтиш ҳолатлари бўйича 2 мингдан ортиқ жиноят иши қўзғатилган. Операция, шунингдек, федерал ва халқаро миқёсда қидирувга берилган 273 нафар шахсни фош қилди.

Ички ишлар вазирлиги ходимлари ноқонуний миграцияга қарши курашни давом эттирмоқда. Бу саъй-ҳаракатлар барқарор миграция вазиятини сақлаш ва хавфсизликни таъминлашга қаратилган.

Бу ҳақда Россия ИИВ расмий вакили Ирина Волк хабар берган.

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya