Россия темир йўл орқали келаётган Ўзбекистон фуқароларининг киришига қўйилган чекловларни олиб ташлайди.
Россия 14 июндан бошлаб мамлакатга кириб келувчи хорижликлар учун CОVID чекловларини бекор қилади. Энди чет эл фуқаролари Россияга ҳаво ва денгиз йўллари орқали ҳеч қандай чекловларсиз киришлари мумкин бўлади, дея хабар беради РБК.
“2022 йил 14 июндан бошлаб Россияга ҳаво йўллари, шунингдек, денгиз ўтказиш пунктлари орқали келаётган хорижий фуқароларнинг киришига қўйилган эпидемиологик чекловларни бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилинди”, — дейилади штаб хабарида.
Чекловлар ҳукуматнинг 2020 йил мартдаги фармойишлари билан киритилган бўлиб, уларга тегишли ўзгартиришлар киритилади, дейилади тезкор штаб хабарида.
Шунингдек, 14 июндан бошлаб Тошкент – Самара ҳамда Тошкент – Волгоград ўртасида йўловчи поезди қатнови йўлга қўйилади. Қатновлар ҳафтасига бир марта амалга оширилади. Демак, Ўзбекистон фуқароларининг Россияга темир йўл орқали киришига қўйилган чекловлар бекор қилинмоқда.