Мақола

951 21/09/2023

Хорижий ишчилар яшайдиган хонадонларни аниқлашга уй лари жалб қилинади.

20 сентябр, чоршанба куни Нижнекамскда шаҳар ҳокимияти ва полиция ходимлари меҳнат муҳожирлари билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилди. Бундан мақсад, уларнинг жиноят ва бошқа ҳуқуқбузарликлар содир этишининг олдини олиш экани айтилди.

Нижнекамск тумани УМВД бошлиғи  Айдар Фасхутдинов хавфсизлик чоралари сифатида мигрантлар яшайдиган жойларга видеокамералар ўрнатиш ва кириш-чиқиш назоратини ташкил этишни таклиф қилди.

Шунингдек, у хорижликлар ишлаётган корхоналарда хавфсизликни кучайтириш ва уларнинг саноат зоналаридан чиқиши устидан назоратни кучайтириш ташаббуси билан чиқди. Бундан ташқари, агар муҳожир қонунбузарлик, жумладан, жиноий иш содир этса, уни ишдан бўшатиш таклиф қилинди.

“Мен полициядан СТОС раислари ва уйлардаги бошқарувчилар билан биргаликда хорижлик ишчилар қаерда яшашини аниқ белгилашни сўрайман. Туман ижроия қўмитаси бошлиғи мигрантларни ишга марказлашган ҳолда ташиш масаласи устида иш олиб бориши керак”, — деди ўз навбатида Нижнекамск тумани раҳбари Рамил Муллин.

Муҳожирлар яшайдиган жойларга видеокузатув камераларини ўрнатиш масаласи турли фикрларни келтириб чиқаради ва уни турли томондан кўриш мумкин.

Кузатув камераларини ўрнатиш мигрантлар ва маҳаллий аҳоли хавфсизлигини таъминлаш учун асосли чора бўлиши мумкин. Улар жиноятларнинг олдини олиш ва очиш, жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва ҳодисаларни текширишда ёрдам бериши эҳтимол.

Бироқ, видеокамераларнинг ўрнатилиши шахсий ҳаётнинг бузилиши ва мигрантлар эркинлигини чеклаш нуқтаи назаридан ҳам ташвиш туғдириши аниқ. Агар бу камералар фақат муҳожирларни кузатиш ва уларнинг фаолиятини чеклаш учун ишлатилса, бу камситиш ва инсон ҳуқуқларининг бузилиши сифатида қабул қилиниши мумкин.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация