Мақола

476 23/08/2023

«Русская община ZOV» телеграм-каналининг муаллифлари Нижневартовск (Ханти-Мансийск автоном округи) миграция бўлими аслида қандай ишлаётгани ва ушбу бўлимга мурожаат қилган фуқаролар дуч келган қийинчиликлар ҳақида маълумот берган. Хусусан, Қозоғистондан кўчиб келган Антон исмли шахс ушбу телеграм-канал муаллифларига маҳаллий миграция хизмати бўлими гўёки тизимли равишда Россия фуқаролигини олиш учун мурожаат қилаётган фуқароларга чидаб бўлмас шароитлар яратаётганини айтади.

Нижневартовск миграция хизмати бўлими ходимлари телефон қўнғироқларига жавоб беришмайди ва кириш талонини олиш учун атиги бир соат вақт ажратишган, одамларни соатлаб кутишга мажбур қилишади ва тақдим этилган ҳужжатлардаги кичик хато-камчиликлар билан айб топадилар. Бундай воқеа Россия учун янгилик эмас: шунга ўхшаш ҳолат, масалан, Россия Ички ишлар вазирлигининг Ростов федерал давлат унитар корхонаси “ПВС”да ҳам учраган. Бундай ҳаракатлар сабабли фуқаролар пуллик “маслаҳат” олишга мажбур бўлади.

Бироқ, «Русская община ZOV» Нижневартовскдаги ҳолатни миграция хизмати ходимларида ишонч қозонган ва Россия фуқаролигини олишни тижорат йўлига қўйганлиги иддао қилинган  тожикистонлик муҳожирлар фаолиятига боғлайди.

Коррупцияга қарши кураш миллий қўмитаси раиси Кирилл Кабанов ўзининг шахсий Телеграм-каналида ушбу хабарга жавоб бериб, Россия Федерацияси фуқаросининг паспортлари билан савдо қилиш Ватанга хиёнат эканлигини таъкидлаб, нафақат бундай ҳаракатларни тўхтатишга, балки, ушбу “хизматлардан” фойдаланган барча шахсларни фуқароликдан маҳрум қилишга чақирди.

Сиз Миграция хизматидаги порахўрликларга дуч келганмисиз? Паспорт билан савдо қилиш ростдан ҳам борми? Изоҳларингизни ёзиб қолдиринг.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация