Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Екатеринбург шаҳридаги Генконсули Абдусалом Хатамов шахсий Facebook саҳифасида хабар берди.
“Ўзбекистон Президентининг хориждаги меҳнат муҳожирларимизга қилаётган эътибори доирасида жорий йилнинг 1 мартида қабул қилинган 149-сонли Қарорига асосан Ханти – Мансийск автоном округининг Нижневартовск шаҳрида Ўзбекистон Ташқи меҳнат миграция агентлигининг ваколатхонаси очилади”—деб ёзилади хабарда.
Ҳозиргача ушбу мавзу юзасидан ташкилий масалаларни муҳокама қилиш мақсадида шаҳар раҳбари Д.Кошенко билан учрашув ўтказилган. Ташриф давомида ушбу шаҳарда меҳнат фаолиятини юритувчи Ўзбекистон фуқаролари билан ҳам учрашув ташкиллаштирилган ва дўстона суҳбатлар олиб борилган.