Maqola

933 22/03/2022

Instagram ва Facebook экстремистик ҳаракатда айбланиб, тақиқланган.

Москванинг Тверской суди 21 мартда бўлиб ўтган суд мажлисида экстремизмда гумон қилинган Facebook ва Instagram ижтимоий тармоқларининг Россиядаги фаолиятини тақиқлади. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.

Суд ҳайъати қарорни зудлик билан амалга ошириш зарурлигини таъкидланган. Аввалроқ, Меta компаниясини экстремистик ташкилот деб тан олиш тўғрисидаги даъво Бош прокуратура томонидан киритилган эди. Бунга Instagram маъмурияти томонидан Россия қўшинларининг Украинадаги махсус операцияси ва рухсат этилмаган митингларга чақирувлар ҳақидаги сохта хабарларни ўчириш бўйича 4,5 мингдан ортиқ сўровларни эътиборсиз қолдиргани сабаб бўлган.

Суд қарорини Россия фуқаролари ҳуқуқларининг кейинги бузилишидан ҳимоя қилиш мақсади билан изоҳлаган. Таъкидланишича, суд қарори Меtа компаниясига тегишли бўлган Whatsapp мессенжерига тааллуқли эмас.

Эндиликда, компания ва унинг бизнес тузилмаларига Россияда фаолият юритиш ва филиаллар очиш тақиқланади.

Шу билан бирга, Меtа маҳсулотлари, жумладан Facebook ва Instagram’дан фойдаланувчи жисмоний ва юридик шахслар жавобгарликка тортилмайди.

Давлат думасининг Ахборот сиёсати, ахборот технологиялари ва коммуникациялари қўмитаси раҳбари Александр Хинштейн сўзларига кўра, Meta’нинг миноритар акциядорлари бўлган россияликлар ҳам экстремистларнинг шериклари ҳисобланмайди.

Лекин Facebook ва Instagram’да реклама харид қилиш экстремизмни молиялаштириш сифатида баҳоланиши мумкин. Бу ҳақда ҳуқуқшунос Павел Чиков “ТАСС”га берган интервюсида айтиб ўтган.

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya