Мақола

606 14/12/2022

Қалин туман ва кўриш чегарасининг пастлиги бир нечта халқаро аэропортларда самолётларни қабул қилиш ва жўнатишлар кечиктирилишига сабаб бўлди.

Хусусан, қўниш аэропорти – Фарғонадаги ноқулай об-ҳаво туфайли Uzbekistan Airways HY87 (Урганч-Фарғона) рейси Урганч аэропортида ушлаб қолинди. 73 йўловчиси бўлган самолёт маҳаллий вақт билан соат 09:35 да учиши лозим эди.

Кўриш чегараси 25 метрдан кам бўлганлиги сабабли HY71/72, HY84 (Фарғона-Самарқанд, Фарғона-Тошкент) рейслари бекор қилинди. Шунингдек “Фарғона” аэропорти Санкт-Петербургдан учган самолётни қабул қила олмади ва борт “Тошкент” аэропортига йўналтирилди.

Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг HY9628/9627 (Тошкент-Фарғона-Москва) ва HY081 (Тошкент-Фарғона) йўналишидаги рейсларининг учиш вақти ўзгартирилди.

Қуюқ туман (кўриш – 300 метр) HY622 (Москва-Андижон) рейси учиш аэропортида бир неча соатга кечиктирилишига сабаб бўлди. Ҳозирда самолёт кутиш зонасига йўналтирилди ва муқобил аэродромга жўнаб кетади.

Шунингдек, ноқулай об-ҳаво шароити туфайли Наманган аэропортида бир қатор рейслар қолдирилган. Беқарор об-ҳаво туфайли аэропорт вақти-вақти билан самолётларни қабул қилиш ва жўнатишларни чеклашга мажбур бўлмоқда.

Фарғона, Андижон ва Наманган халқаро аэропортлари яқин орада об-ҳаво шароити яхшиланишини кутмоқда, деб хабар берди Uzbekistan Airways матбуот хизмати.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация