Maqola

1 155 16/05/2022

12 май куни бишкеклик ёш муҳожирнинг Ёқутистонга саёҳати ҳақида ҳикоя қилувчи “Нолегал” номли фильм экранларга чиқди. Кино режиссёр Дмитрий Давидов томонидан суратга олинган.

Муҳожир йигит Нурбек (Эржан Даулетбеков) бўш контейнерда уйғонади. Ташқарида полиция рейдининг шовқини эшитилмоқда. Муҳожирлар эса бир қаторга терилиб, бирма-бир сўроқ қилинмоқда. Аксарият сўроқ қилинаётганлар рус тилини билишмайди. Йигит бахтсизликка учраган дўстлари билан “асирликда” кун кечира бошлайдилар. Бу фильм давомидаги биринчи, лекин охирги асирлик эмас.

Томошабин фильмнинг дастлабки дақиқалариданоқ шаҳар ҳаётининг қоронғу томонлари билан танишади. Полициячилар ҳеч иккиланмай асирдагиларни “обрўли” бандитга бериб юборишад.Бу уларнинг даромад келтирувчи бизнеси. Нурбек таниқли авторитет (Орозбек Аманбаев) хизматига ўтказилади ва унинг дўконида сотувчилик қилади. Кейинчалик Нурбек устунликка интилаётган жиноий гуруҳлар ўртасидаги тортишувларга аралашиб қолади. Қаҳрамонлар ўртасидаги қуролли тўқнашувлар бўлади.Қаҳрамонлар тўқнашувида сўзлар ўрнига қуроллар биринчи ўринга чиқади.90 дақиқалик фильмда режиссёр асосий қаҳрамоннинг асл мақсадини ошкор қилишга шошилмайди.

Нурбек ўз саёҳати давомида бир неча босқичларни босиб ўтади – “катталар” ҳузурида ҳатто оддий савол беришга юрак ютмайдиган боладан, кейинчалик ўзи ва атрофидагилар учун ҳам тўлиқ жавоб  берадиган мустақил эркакка айланади. Режиссёр фильм охиригача Нурбекнинг яхши ёки ёмонлигини аниқ кўрсатмайди.

Нурбек ўзга юртдаги саёҳати давомида кўплаб қаҳрамонлар билан учрашади. У фақат қаҳрамонлар ва ёвуз одамларнинг қора ва оқ дунёсини кузатади, лекин унинг бир қисмига айланмайди, ўрнатилган ўйин қоидаларини қабул қилмайди.“Нолегал” нафақат ёқут киноси, балки кўплаб муҳожирларининг тақдирларини жамлаган Россия киносидир. Прокатга чиқарилган мазкур фильм мусофир юртлардаги йигитларнинг дйнёқарашлари қандай шаклланишини намойиш этади.

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya