Мақола

1 247 18/09/2023

Москвада Тергов қўмитаси ташаббуси билан кўп қаватли бинода намозхона ташкил этишга қарши жиноят иши очилди. Бу ҳақда бошқарма ўзининг телеграм-каналида маълум қилган. Ушбу айблов бўйича етти йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин.

Тергов, намозхонлар қўшни машиналар тўхташ жойини ва аҳолининг ҳовлига ўтишини тўсиб қўйишини иддао қилган. Шунингдек, хавфсизлик кучларига кўра, уй аҳолиси қийинчилик остида яшашга мажбур бўлган, аёллар эса ўз квартираларини тарк этишдан қўрқишган эмиш. Россия Тергов қўмитаси раҳбари Александр Бастрикин Москвадаги муҳожирларнинг “ноқонуний ҳаракатлари” бўйича тергов бўйича ҳисобот тақдим этишни сўради.

Жорий йилнинг май ойида  Котелники тумани аҳолисининг “мигрантлар зўравонлиги” ҳақидаги шикоятлари ҳақида ёзган эди. Кейин улар “микрорайонда қолган кам сонли рус аҳолиси” номидан Владимир Путинга мурожаат қилишди, унда улар эгаллаб олинган тўхташ жойи, болалар ва катталарга таҳдидлар, қизларни таъқиб қилиш ҳақида гапиришган.

Ҳозир 12 миллион аҳолига эга Москвада атиги бешта масжид бор.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация