Россиянинг Новороссийск шаҳрида 10 июль куни ўзбекистонлик йигит ёш болани қутқариш чоғида чўкиб кетди. Фожиа Суджук қумлоғида, чўмилиш учун тақиқланган ерда рўй берган, деб хабар берди Kun.uz рус ОАВга таянган ҳолда.
Маълум бўлишича, ёш бола тасодифан сувга тушиб кетган ва уни оқим оқизиб кетган. Ҳалок бўлган йигит дўстларининг хабар беришича, у ўзини сувга ташлаган ва болани қутқаришга ҳаракат қилган, бироқ якунда ўзи чўкиб кетган.
Хабарларга кўра, 21 ёшли йигит Новороссийскка ишлаш мақсадида келган. Россия тергов қўмитасининг Новороссийск бўйича тергов бўлими ушбу ҳолат бўйича текширув ўтказмоқда.