Мақола

1 850 23/08/2023

21 август куни Заелцовск туман суди пойгачи Дмитрий Матвеев оиласига тегишли 10 та қимматбаҳо автомобилни ёқиб юборишда айбланган 34 ёшли Қосимжон Ҳожибоевнинг жиноий ишини кўриб чиқишни бошлади.

2023 йил 9 февралга ўтар кечаси Дачное шоссесидаги коттеж гаражида ёнғин содир бўлган эди. Ҳужум қилган шахс қўлга олинди, у тожикистонлик Қосимжон Ҳожибоев бўлиб чиқди, терговчиларнинг сўровига биноан суд уни тергов изоляторига жойлаштирди.

Текширув давомида маълум бўлишича, муҳожир ўз ишига тўланган ҳақдан норози бўлиб, иш берувчининг “ақлини киритиб қўйиш”га қарор қилган. У битта автомашина устига бензин қуйиб, уни ёқиб юборган. Шундан сўнг гаражда турган велосипедни олиб, жиноят содир бўлган жойдан қочиб кетган.

Оқибатда 10 та автомобил ҳамда уйнинг гаражи ва техник коммуникациялари учун пардозлаш материаллари ёниб кетган. Зарарнинг умумий миқдори 123 миллион рублни ташкил қилади.

– 2023 йил 21 август куни Новосибирск шаҳар Заелцовск туман суди Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 158-моддаси 2-қисми “б”, “c” бандлари, 167-модданинг 2-қисми бандларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланаётган Хожибоев K.га нисбатан жиноят ишини кўриб чиқишни бошлади. Суд мажлисида айблов хулосаси эълон қилинди ва далилларни текшириш тартиби белгиланди, – деб маълум қилган суд.

Айбланувчини қамоққа олиш муддати 2024 йил 31 январгача узайтирилди.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация