Мақола

945 09/09/2022

Биринчи ярим йилликда Новосибирск вилояти жиноят-ижро тизимидаги аҳлоқ тузатиш колонияларида 611 нафар муҳожир бўлгани маълум қилинди.

Новосибирск вилоятидаги жазони ижро этиш боршқармаси (ГУФСИН) матбуот хизмати биринчи ярим йиллик якунларига кўра, вилоят жиноий-ижро тизимидаги ахлоқ тузатиш муассасаларида 611 нафар чет эллик ва фуқаролиги бўлмаган шахслар борлигинини маълум қилди. Булар Тожикистон, Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Озарбайжон фуқароларидир.

Хорижликларнинг қўлга олинишига энг кўпи – зўрлаш, гиёҳванд моддаларни сотиш ёки сақлаш, ўғрилик, йўл ҳаракати қоидаларини бузиш, диний экстремизм сабаб бўлаётганлиги маълум қилинди. Бу ҳақда «Право для всех»  адвокатлар коллегиясининг бошқарувчи ҳамкори Юлия Жемчугова маълум қилди.

Бундан ташқари юрист мигрантлар ўртасида чегарани ноқонуний кесиб ўтиш ҳолатлари кенг тарқалганлигини маълум қилди.

“Турли сабабларга кўра мамлакатга кириши тақиқланган хорижликлар  паспортини бошқа исм-фамилияга ўзгартириб, Россияга яна қайта кирадилар ва текширувларда бармоқ излари билан ушлаб олинган ҳолатлар кўп бўлган. Мен муҳожирларга кўп тақиқ қўйиш эмас, балки чегарадан ўтиш пунктларида жиддий текшириш ўтказиш, қоидабузарлар учун эса жарималарни кўпайтириш тарафдориман. Шундагина муҳожирлар жарималарни тўлаб, иқтисодиёт ривожига улуш қўшади. Бундан ҳабардор бўлган бошқа муҳожирлар эса қонунни бузмасликка ҳаракат қиладилар”.- деб тушунтирди эксперт.

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Навигация