Maqola

906 22/11/2023

Новосибирск вилоятида жорий йилнинг ноябр ойи бошида фаррош бўлиб ишлашни таклиф қилган ҳар бир бўш иш ўрнига атиги 0,6 резюме тўғри келган.

Ишсизлар орасида оммабоп бўлмаган касблар рейтингида кейинги ўринларни шифокор ва токар – бўш иш ўринлари учун 1,1 резюме, механик, новвой, автомеханик (1,2) эгаллаган. Шунингдек, вилоят меҳнат бозори фаррош, пайвандчи, бош шифокор, фармацевт, электромонтёр, автомобиль ювувчи ва оддий ишчиларга жуда муҳтож.

Сўров шуни кўрсатдики, уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш тизимида ишлаш нуфузли ҳисобланмайди. Бундан ташқари, фаррошнинг иш ҳақи (26-44 минг рубл) минтақадаги ўртача иш ҳақидан (50 минг рубл) паст.

Илгари “дворник” бўлиб ишлаган мигрантлар кўп бўлган. Аммо энди улар ҳам такси, чакана савдо ва ишлаб чиқаришда иш топишга ҳаракат қилмоқда. Умуман олганда, рублнинг қадрсизланиши туфайли хориждан миграция оқими бироз камайди. Шу билан бирга, яқинда доллар/рубл курси 2023 йил июн ойи охиридаги даражага қайтди.

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya