Мақола

1 870 12/07/2023

2023 йилнинг 6 ойи давомида Ўзбекистондан Новосибирск вилоятига деярли 28,2 минг, Тожикистондан 24,7 мингдан ортиқ муҳожир келган Новосибирск вилоятига Ўзбекистон ва Тожикистондан минглаб муҳожирлар келган.

2023 йил бошидан буён Новосибирск вилоятида 76,7 мингдан ортиқ муҳожир рўйхатга олинган. Келганларнинг аксарияти Ўзбекистон ва Тожикистондан. Бу ҳақда РБК Ички ишлар вазирлигининг вилоят бўйича бош бошқармасига таяниб хабар бермоқда.

Шунингдек, бу йил Новосибирск вилоятига Қирғизистон (11,4 минг киши), Қозоғистон (9,8 минг) ва Озарбайжондан (2,5 минг киши) ҳам меҳнат муҳожирлари ташриф буюрган.

Умуман олганда, жорий йилда мигрантлар оқими 2022 йилнинг шу даврига нисбатан 27 фоизга камайган, бироқ 2021 йилга нисбатан 11,5 фоизга кўп бўлган.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация