Maqola

2 982 21/01/2024

Муҳожир қилган савоб иши учун берилган пул мукофотидан бош тортди.

Озарбайжонлик юк кўтарувчи Рза Рзаев Новосибирскда содир бўлган коммунал авариядан сўнг кўчалардан оқиб келаётган қайноқ сувдан ўта олмаган болалар ва катталарга ёрдам берди.

– Аввалига қандайдир туманни кўрдим: ҳамкасбларим қувур ёрилиб кетганини айтишди. Ташқарига чиқдим: атрофни туман босган, ярим метр жойда ҳеч нарса кўринмасди”, — дейди озарбайжонлик муҳожир.

Фавқулодда вазият туфайли  болалар мактабни эндигина тарк этмоқчи бўлишганда Рза уларнинг иссиқ сув оқимларидан ўта олмаслигини тушунди.

“Мен шундай тарбияланганманки, бировга ёрдам керак бўлганда ўтиб кетолмайман”, дейди юкчи. – Сув тиззамгача келди, ёғоч паллетларни судраб йўлга қўйдим. Юриш, албатта, ноқулай, лекин асосийси, бу менга кўчадан ўтишга ёрдам берди.

Воқеа жойида бўлган кичик болалар ўзлари “кўприк” дан ўтишдан қўрқишди.

“Мен йигирмага яқин 3-4-синфларда ўқийдиган болаларни қўлимда кўтариб ўтказиб қўйдим”, – дейди юк кўтарувчи нима бўлганини айтар экан. – Кексалар ҳам бор эди, мен уларга поддон бўйлаб ўтишига ёрдам бердим.

Юк кўтарувчининг ғамхўрлиги сибирликларга таъсир қилди ва улар унга совға беришга қарор қилишди. Улар ижтимоий тармоқларда Рза 7 ойдан бери кўрмаган хотини ва болаларини кўриб келиши учун Озарбайжонга 71 524 рубл пул йиғиб беришди. Аммо Рза пулни бошқа йўлда ишлатишга қарор қилди.

– Мен уларни меҳрибонлик уйи эҳтиёжларига бермоқчиман. “Мен оддий ишчи одамман ва пул учун ёрдам берганим йўқ”, дейди у.

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya