Мақола

558 22/12/2022

Новосибирскда чакана савдо дўконлари ходимлари, ўқитувчилар, шифокорлар, шунингдек мигрантлар қизамиққа қарши эмланадилар.

“Роспотребнадзор” ҳудудларда инфекция ўчоқлари қайд этила бошлаганидан сўнг, қизамиққа қарши оммавий эмлаш тўғрисида буйруқ чиқарди.

Новосибирск вилоятида ушбу касаллик туфайли ноқулай эпидемиологик вазият эълон қилинди. “Роспотребнадзор”нинг маҳаллий бўлими маълумотларига кўра, ноябрь-декабрь ойларида вилоят шифокорлари томонидан  14 та  қизамиқ билан касалланиш ҳолати қайд этилган.
Соғлиқни сақлаш вазирлигига 2022 йил 16 декабрдан 2023 йил 1 январгача бўлган муддатда меҳнат мигрантларини қизамиқ касаллигига қарши имунитетни ошириш учун эмлаш ишларини ўтказиш топширилди.

Савдо шохобчалари, таълим ва тиббиёт муассасалари ходимлари ҳам албатта қизамиқ касаллигига қарши бу вакцинани олишлари шарт. Шу муносабат билан вилоят бош санитар шифокори Александр Шербатов хавфли касалликка қарши оммавий эмлаш тўғрисидаги буйруқни имзолади. Аниқланишича, касаллик асосан эмланмаган катта ёшдаги инсонларда кўпроқ учрамоқда.

Инфекция юқиши аксарият ҳолларда савдо корхоналари, маҳаллий бозорлар ва савдо марказларига ташриф буюриш билан боғлиқ бўлмоқда. Таъкидланишича касаллик билан бутун оила аъзолари оғриган ҳолатлар учраяпти, чунки бу жуда юқумли инфекция. У отит, ларингит, пнемония, ст оматит ва бошқа асоратларни келтириб чиқаради.

Манба: Sputnik Тожикистон.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация