Мақола

1 645 19/08/2023

Новосибирск кўчаларида муҳожирларга қарши хабарлар ёзилган варақалар пайдо бўлди. Ушбу варақаларда қалпоқ кийган соқолли одам тасвирланган ва босма матн биринчи навбатда маҳаллий аҳолига қаратилган. Ушбу матнда муаллиф, муҳожирларнинг Россиядан мажбуран чиқиб кетишига мажбур қилиш мумкин бўлган ҳаракатларни санаб ўтади.

Шуни таъкидлаш керакки, бу варақанинг ғояси Ҳиндистон миллий озодлик ҳаракати етакчиси Махатма Гандидан кўчирилган. У мустамлакачиларга қарши курашда Британия молларидан воз кечишга, Британия ғазнасига солиқ тўламасликка ва болаларни бу мамлакатдаги мактабларда ўқишига йўл қўймасликка чақирган эди.

Шунга ўхшаш матн аввалроқ Россияда экстремистик деб тан олинган. Йошкар-Ола шаҳрида 2015 йилда шаҳар суди трафаретда ёзилган матннинг мазмунини экстремистик деб тан олган ва уни махсус рўйхатга киритган эди.

Бунга ўхшаш мигрантларга қарши материаллар Новосибирскда биринчиси эмас. Июль ойида муҳожирларни ўз ватанларига қайтишга ёки бошқа мамлакатларга кетишга чақирувчи плакатлар пайдо бўлганди.

Рублнинг қадрсизланиши муаммоси ва унинг меҳнат муҳожирларининг даромадларига салбий таъсири уларнинг Россияни тарк этиш қарорида муҳим рол ўйнайди.

Кўплаб муҳожирларнинг даромадлари, сўнгги маълумотларга кўра, пасайишда давом этмоқда ва улар ўз ватанларида топиши мумкин бўлган даражага яқинлашган.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация