Мақола

3 021 20/01/2024

Ижтимоий тармоқда тахминан бир яшар гўдакни аёл шафқатсизларча ураётгани, яна бир лавҳада эса ана шу болани аёл билан эркак ерга кўмаётгани тасвирланган видео тарқалди.

Ҳолат ўрганилиб, аёлнинг шахси аниқланди. Маълум бўлишича, бу шахс Андижон вилояти Жалақудуқ туманида яшовчи 1995 йилда туғилган А.Г. бўлиб, 2016 йилдан бери Россия Федерациясининг Новосибирск шаҳрида турмуш ўртоғи Б.И. билан яшаб келган. Шунингдек, видеотасвирдаги гўдак А.Г. ва Б.И.нинг 2019 йилда туғилган фарзанди Р.Х. эканлиги аниқланди.

Ўзбекистон Республикасининг Новосибирск шаҳридаги Бош консулхонасига воқеа юзасидан ахборот берди.

“Ижтимоий тармоқларда Новосибирск шаҳрида вояга етмаган чақалоқни вафот этганлиги ва уйнинг ҳовлисида дафн этилаётганлиги тўғрисида тарқалаётган хабарлар бўйича қуйидагиларни маълум қиламиз.

Бош консулхона ҳамда Новосибирск вилояти ИИВ ходимлари билан ўзаро тезкор маълумотлар алмашиниши натижасида, жорий йилнинг 19 январь куни Ўзбекистон фуқаролари Б.И. ва Г.А. Новосибирск вилоятининг тегишли идоралари томонидан Бердск шаҳрида қўлга олиндилар ва ҳолат юзасидан Новосибирск шахар Октябрский тумани тергов бошқармаси томонидан РФ ЖК 117-моддаси (қийнаш) бўйича жиноий иши очилиб, дастлабки тергов ишлари олиб борилмоқда.

Олинган маълумотга кўра, Г.А видеода бўлган воқеяларни (болани уриши ва дафн этилиши) тасдиқлаб, айбини тан олди.

Шу билан биргаликда, Б.И. сўроқ қилиниб, Чет эл фуқароларини вақтинча ушлаб туриш марказига (ЦВСИГ) жойлаштирилди ва Россияда нолегал булганлиги сабабли  Ўзбекистонга қайтариб юборилиши режалаштирилмокда.

Ушбу масала Бош консулхона томонидан назоратга олинган”, дейилади консуллик хабарида.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация