Мақола

2 164 19/07/2023

Муҳожирларга ўз ватанига кетиб, мамлакати ривожига ҳисса қўшиш таклиф қилинган.

Новосибирскдаги жамоат транспорти бекатларига номаълум шахслар муҳожирларни ўз ватанларига жўнаб кетишга ундовчи варақаларни ёпиштириб кетган.

“Затулинкадаги бекатларда шундай ёзувлар пайдо бўлди”, деб расмни изоҳлаган маҳаллий журналист Лариса Соколникова.

Плакатда муҳожирларга мурожаат қилинган. Уларга “чегаралар очиқ”лиги, мигрантлар эса “уйларига бориб, ўз мамлакатлари иқтисодини кўтариши керак”лиги ҳақидаги хабар айтилган. Ёзувнинг пастида Қозоғистон, Ўзбекистон, Тожикистон, Озарбайжон, Қирғизистон, Грузия, Арманистон ва Туркманистон байроқлари жойлаштирилган.

Баҳорда Интернетда Новосибирск аҳолиси президент Владимир Путинга мурожаат қилган видео пайдо бўлди. Одамлар муҳожирлар ҳукмронлигидан шикоят қилган, деб хабар берган Sib.fm. Фаол Жанна Олейникова эса видеога Хилокская кўчаси аҳолисининг алоқаси йўқлигини ва новосибирскликлар муҳожирларни ҳурмат қилишларини, лекин ҳамма, ҳам маҳаллий аҳоли, ҳам меҳмонлар қонунларга риоя қилишни талаб қилишини қўшимча қилган.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация