Мақола

1 324 26/05/2023

Новосибирскда Хилокская кўчаси аҳолиси мигрантлар устидан шикоят қилган видеони ёзиб олиб, Россия Федерацияси президентига мурожаат қилган эди. Улар Владимир Путиндан уларни «Осиёдан келган меҳмонлар»нинг ваҳшийлигидан ҳимоя қилишни сўрашган. Уларнинг иддаоларига кўра, муҳожирлар русларни доимо таъқиб қилишади, жанжалларни уюштиради ва ҳатто, ўлдирар экан.

Хилокский турар-жой массиви аҳолиси бундай қўшнилардан чарчаганлиги айтилган видео тармоқда 21 май куни пайдо бўлди.

Озарбайжон диаспораси раҳбари Расим Бабаев Сиб.фмга берган интервюсида Хилокскаяда аслида “халқаро можаро” йўқлигини айтади. Унинг фикрича, бу кўпроқ рақобатга асосланган можарога ўхшайди, чунки ҳудудда савдо нуқталари кўп.

Расим Бабаевнинг айтишича, видеода сўзлаган одамлар бу ҳудудда яшамайди ва вазиятни фақат миш-мишлардан билишади. Бироқ у кўплаб муҳожирлар истиқомат қиладиган ҳудудда тартибни ўрнатиш ишлари анчадан бери оқсаётганини тасдиқлаган. Диаспора эса бу борада ёрдам беришга тайёр.

Расим Бабаев видео муаллифларини музокаралар столига ўтириб, муаммони муҳокама қилишга ва ечим топишга таклиф қилди.

Хусусан, мазкур ҳудудда қўшма патрулларни ташкил этиш мумкин. Бошқа Осиё диаспоралари раҳбарлари ҳозирча мавжуд вазиятга изоҳ беришмаган.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация