«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпанияси жорий йилнинг 16 майидан бошлаб Нукус- Москва-Нукус йўналиши бўйича тўғридан-тўғри қатновларни қайтадан йўлга қўяди, дея хабар берилмоқда авиакомпания расмий сайтида.
Қатновлар ҳафтасига бир марта душанба кунлари А320 самолётларида бажарилади.
16 майдан бошлаб Навоий-Москва-Навоий йўналиши бўйича ҳам тўғридан-тўғри қатновлар қайтадан йўлга қўйилади.
Қатновларнинг бажарилиши ҳар бир жўнаб кетиш пункти бўйича маҳаллий вақтда кўрсатилган.