Мақола

690 24/07/2022

Қозоғистонда коронавирус билан боғлиқ вазият кескин ёмонлашмоқда. Шу сабаб Нур-Султон чеклов чораларини жорий этмоқда, деб хабар бермоқда Podrobno.uz.

Нур-Султонда коронавирус сабабли чеклов чоралари жорий этилмоқда, деб хабар беради Podrobno.uz мухбири Қозоғистон ОАВ маълумотларига таяниб.

Ўтган сутка давомида Қозоғистонда 2480 та коронавирус инфекцияси ҳолати аниқланди.

Беморлар сони кескин ошганлиги сабабли эртадан – шанба кунидан бошлаб касаллик тарқалишига қарши чекловлар жорий этилади. Савдо ва кўнгилочар марказлар, банклар, стадионлар, жамоат транспорти, кинотеатрлар ва бошқа гавжум жойларда яна тиббий ниқоб тақишга тўғри келади.

Ҳомиладор аёллар, эмлашга қарши кўрсатмалари бўлган ва COVID-19 билан касалланган беморлар билан алоқада бўлган ходимлар масофадан ишлашга ўтказилади.

Бундан ташқари жамоат жойларида антисептиклардан фойдаланилади. 10 нафардан ортиқ одам билан йиғилишларни “онлайн формат”да ўтказиш тавсия этилади.

Шаҳар фуқароларига зарурат бўлмаса, одамлар кўп тўпланадиган жойларга чиқмаслик ва чеклов чораларига риоя қилиш тавсия этилмоқда.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация