Мақола

2 635 21/07/2023

У ўточар қуролларни йўқотишни таклиф қилди.

Шу ҳафта бошида Нью-Йоркнинг Бруклин туманида отиб ўлдирилган ўзбекистонлик ўсмирнинг бувиси унинг дафн маросимида ҳушидан кетди. Жанозада Нью-Йорк мэри Эрик Адамс ҳам қатнашиб, шаҳарни қамраб олган ёшлар ўртасидаги зўравонлик тўлқинини қоралади ва  “кўчалардан ўт очувчи қуролларни йўқотиш” кераклигини айтди.

“У Америка чемпиони бўлишни ва Америкага Ўзбекистон байроғини кўрсатишни хоҳлаган эди”, дейди бувиси 12 йил олдин тарк этган оиланинг ватанига ишора қилиб.

“Ёшларни ўлдирмаслик керак”, деган у қайғу билан. “Менинг набирам Нью-Йоркда ўқдан ҳалок бўлган охирги одам бўлиши керак.”

Адамс, одамлар тўла  масжидда душанба куни 12 соатлик қонли жанжал пайтида шаҳар бўйлаб отиб ўлдирилган беш ўсмирдан бири эканини айтган.

Қотилликларни тўхтатиш учун, деди Адамс, расмийлар ўқотар қуролларни кўчалардан йўқотишлари керак.

“Бизнинг кўчаларимизда жуда кўп қурол бор, ёшларимиз орасида зўравонлик кўп тарқалган”, деган Адамс.

Жеймс Медисон ўрта мактабининг ўқувчиси Мавлонов душанба куни соат 13:00 атрофида Бенсонхёрстдаги 20-авеню яқинидаги 62-кўчада жанжал пайтида орқа томондан яраланган, дейди полициячилар. Яна тўрт нафар ўсмир бир неча соатдан кейин Бронкс ва Манхеттендаги бошқа отишмаларда отиб ўлдирилган ёки яраланган.

17 ёшли Мавлоновни ўлдиришда гумон қилинган шахсни полиция билади, лекин у ҳали қўлга олинмаган. У Франклин Делано Рузвелт ўрта мактабида бошқа бола билан жанжаллашган ва улар муштлашувдан кейин учрашишга келишиб олишган, дейди Нью-Йорк полиция бўлими бошлиғи Жеймс Эссиг журналистларга.

Боланинг тобутини кўтаришда ёрдам берган Адамс “оталар ҳеч қачон фарзандларини кўммаслиги керак”лигини айтган.

“Фарзандларимизни йўқотиш бутун шаҳримиз ва бутун мамлакатимизга айбловдир”, деди Адамс.

“Биз буни ўзгартиришимиз керак. Биз туришимиз керак. Биз болаларимизни қутқаришимиз керак. Биз жуда кўп нарсани йўқотмоқдамиз, жуда кўп одамларимизни…”

Набирасининг қотилига нима дейишни сўрашганда, бувиси қисқа қилиб: “Аллоҳ жазосини берсин!” – деди.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация