Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги 18 январь куни Қозоғистонда автобуснинг ёниши натижасида ҳалок бўлган 52 Ўзбекистон фуқароси ҳақида маълумот берди.
2018 йилнинг 19 январь куни соат 22:23да «Тошкент-Шарқий» аэродромига, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий ҳаво кучларининг «ИЛ-76» махсус ҳарбий-транспорт самолёти бортида, жорий йилнинг 18 январь куни Қозоғистон Республикаси Ақтўбе вилояти «Чимкент-Самара» автомобиль йўлининг 1068 км.да автобуснинг ёниши натижасида ҳалок бўлган 52 нафар Ўзбекистон фуқароларининг жасадлари олиб келинди.
Қайд этилишича, ҳозирда шахсларни аниқлаш бўйича ишлар олиб борилмоқда.
Шу билан бирга, ёнган автобусда эҳтимоли бор бўлган 52 Ўзбекистон фуқароси рўйхати эълон қилинди.
Фуқаролардан мазкур рўйхатда келтирилган шахслар ёки автобус ичида бўлган бошқа фуқаролар тўғрисида маълумотларга эга бўлганлардан ФВВнинг (+998 71) 147-10-50 ва (+998 71) 212-67-00 «Тезкор рақамлари»га қўнғироқ қилиш сўралади.