Мақола

926 11/07/2023

Обнинскда хориж фуқароларини сохта рўйхатга олиш факти бўйича жиноий ишнинг тергови ниҳоясига етди. Ушбу жиноятда айбланувчи маҳаллий фуқародир.

Ҳуқуқ-тартибот идоралари 2022 йилнинг апрелидан октябригача Обнинскдаги кўп қаватли уйлардан бирида бир аёл ўз турар жойида 532 нафар Марказий Осиёнинг икки республикасидан келган муҳожирларни сохта рўйхатга олганини аниқлаган.

Ҳар бир рўйхатдан ўтган муҳожир учун хонадон эгаси 1000 рубл олган. Шу тариқа, аёл муҳожирларни рўйхатга олиш орқали ярим миллион рублдан кўпроқ “ишлаб олиш”и мумкин эди. Шу билан бирга, ушбу уй-жойда хорижий фуқароларнинг яшаши таъминланмаган.

Жиноят иши далиллар базаси шакллантирилиб, кейинги қарор қабул қилиш учун судга юборилди. Бу жинояти учун тадбиркор аёл уч йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация