Maqola

7 742 22/08/2016

odam savdosi

Аввало, энг яқин расмий шахс – полицияга мурожаат этинг. Улар Сизни одам савдоси қурбонига айланганингизни аниқлаштиришади. Ўз тилингизда гапириш ҳуқуқига эгасиз. Полицияга мурожаат этишдан олдин қўшимча маълумотга эга бўлишни истасангиз, суратдаги ишонч телефонларига қўнғироқ қилинг. Муҳими: ёрдам сўрашдан уялманг! Ўз ҳуқуқларингизни талаб қилинг! Одам савдоси қурбонига айлансангиз, айрим мамлакатлардаги давлат дастурларига мувофиқ нафақа олиш, ижтимоий имтиёзлардан фойдаланиш ва қонуний ҳимояга олинишингиз мумкин. Кўпгина ташкилотлар ушбу хизматлар билан бирга, шунингдек, тиббий, психологик ва ҳуқуқий кўмак, турар-жой ва ишга жойлаштириш масалаларида ёрдам беришлари мумкин.

ФОЙДАЛИ МАНЗИЛЛАР ВА ИШОНЧ ТЕЛЕФОНЛАРИ:

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БОШ ПРОКУРАТУРАСИ Тошкент шаҳри, Академик Я.Ғуломов кўчаси, 66. +998 71 233-82-08/ +998 71 233-24-29

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ТАШҚИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ Тошкент шаҳри, Ўзбекистон кўчаси, 9. +998 71 233-28-28

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ Тошкент шаҳри, Ю.Ражабий кўчаси, 1. +998 71 233-39-39/ +998 71 233-38-82

ОДАМ САВДОСИ ЖАБРДИЙДАЛАРИГА ЁРДАМ БЕРИШ ВА УЛАРНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ БЎЙИЧА РЕСПУБЛИКА РЕАБИЛИТАЦИЯ МАРКАЗИ Тошкент шаҳри, Чилонзор 3/18 +998 71 277-66-92 / +998 71 277-65-83

ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ БЎЙИЧА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МИЛЛИЙ МАРКАЗИ Тошкент шаҳри, Мустақиллик майдони,5/3 +998 71 239-13-58 / +998 71 239-43-39

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АДВОКАТЛАР ПАЛАТАСИ Тошкент шаҳри, Буюк ипак йўли кўчаси, 471 +998 71 261-61-48

МИГРАЦИЯ БЎЙИЧА ХАЛҚАРО ТАШКИЛОТНИНГ МОСКВА ШАҲРИДАГИ БЮРОСИ Москва шаҳри, ул.2-Звенигородская д. 12 +7-495-797-87-22 /+7-499-253-35-22

Манба: Миграция бўйича халқаро ташкилот (МХТ) қўлланмаси.

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya