Мақола

913 20/06/2023

Минавар 62 ёшда: оиласининг қарзини тўлаш учун Россияга кетиб сабзавот омборида ишлашга мажбур бўлмоқда.

62 ёшли қирғизистонлик аёл Минавархон Турғунбоева яқинларининг қарзи туфайли 6 йилдан бери Россияда яшаб келмоқда. Аёлнинг оиласи судхўрлардан қарийб 14 минг доллар қарзи бор, бу улар учун катта пул.

“2011 йилда қизим Россиядан депортация қилинганида уйимизни гаровга қўйган эдик, – дейди Минавархон. – У кетди, лекин ишлари яхши бўлмади. Гарчи аввалига қарзимиз 100 минг бўлган эсада, ҳозир ўсиб 800 минг сомга етган.

Минавархоннинг ўзи ҳам Россияда ҳужжатлар билан боғлиқ муаммоларга дуч келган: унинг ишлашга рухсатномаси ҳам, патенти ҳам йўқ. Шунинг учун, у ҳозир яшаётган Красноярскда дуч келган  ишларни бажаришга мажбур.

– Ҳозир милициядан яшириниб, омборларда ишлаяпман, картошка, сабзи саралайман, – дейди Турғунбоева.– Ёшим боис мени бошқа ишга олиб кетишмайди, 12 йил Қўчқоротада заводда ишлаганман, дипломим йўқ. Декрет таътилига чиққанимда, Иттифоқ тарқаб кетди, завод ёпилди. Мен далада ишлаб болаларимни боқиб катта қилдим”.

Минавархоннинг турмуш ўртоғи кўп йиллар олдин вафот этган, тўрт фарзанди қолган. Улардан уч нафари онаси каби Россияда ишлайди. Красноярскда Минавархон тўнғич ўғли, қизи ва болалари билан яшайди: улар ҳам катталар билан тенг меҳнат қилади, лекин кунига кўпи билан 500 рубл ишлай олишади, холос. Оила топган пулнинг деярли барчаси Қирғизистондаги қарзларини тўлаш учун кетади.

“Биз ҳали ҳам фоиз тўлаяпмиз. Ломбардга ўз вақтида тўлай олмадик, шунинг учун қарзни ёпиш учун бошқа одамдан пул олишга мажбур бўлдик. Шу билан бирга фоизлар ҳам ошди”, – дея тушунтиради Турғунбоева. Баъзан қишда иш бўлмайди, шунинг учун фоизлар янада ошиб кетди, ҳозир 1 миллион 200 минг сўм қарзимиз бор, август ойида қарзни тўламасак, фоиз янада ошади”.

Минавархон ўз ватанида нафақа олмайди, чунки Қирғизистонда бу аёлнинг на уйи, на доимий пропискаси бор эди. Энди у қарзларини тезда узиб, ниҳоят ўз бошпанасига эга бўлишни хоҳлайди.

“Оҳ, қанийди шу ёшимда ўз уйим бўлса, болаларим, невараларим билан яшаган бўлардим!” деб орзу қилади Минавархон.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация