Мақола

565 23/11/2023

Всеволожск, Ломоносов ва Гатчина туманларида уч ўзбекистонлик қаллоблик ва фирибгарликда айбланиб, қўлга олинган. Улардан бири юз миллионлаб олинган кредитлар ҳақида ҳикоя қилиши кутилмоқда, иккинчиси ўз суратини бошқа бировнинг гувоҳномасига ёпиштириб қўйган, дея хабар беради ҳуқуқ-тартибот идоралари.

Хабарларга кўра, 21 ноябрь куни тушдан кейин соат уч яримларда Новий Девяткинодаги Турбостроителей кўчасида полиция  томонидан 37 ёшли Ўзбекистон фуқароси қўлга олинган. У Ўзбекистонда ҳам ўтган йилнинг август ойидан бери пул маблағларини ўзлаштириш айблови билан қидирувда бўлган.

Дастлабки маълумотларга кўра, эркак 2018-2020-йилларда бундан бехабар ватандошлари учун кредит шартномаларини расмийлаштирган. Ҳужжатлардаги имзолар қалбаки бўлиб, қўлга олинган шахс қарийб 530 миллион сўм (3,9 миллион рублга яқин) олган. У пулни ўз мақсадлари учун сарфлаган.

Яна икки нафар ўзбекистонлик ҳужжатларни қалбакилаштириш бўйича айбланмоқда. Гостилицкое шоссесидаги саноат зонасида 29 ёшли Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди, у ўша ерда пул маблағларини ўзлаштириш билан боғлиқ схема иштирокчиси сифатида кўрилди. Муҳожир молия компаниясини бошқариб туриб, қалбаки қоғозлар ёрдамида 30 миллион сўм (ҳозирги курс бўйича 230 минг рублга яқин) олиб чиқиб кетган. У бир йилдан сал кўпроқ вақт давомида ўзбек судидан яшириниб юрган.

Гатчина шаҳридаги Красноармейский проспектида полиция 22 ёшли ўзбекистонликни тўхтатган. Ватанида уни ҳайдовчилик гувоҳномасини сохталаштиргани учун суд қилишмоқчи. Эркак ўз суратини бошқа бировнинг гувоҳномасига ёпиштириб, маҳаллий йўл полициясининг рўйхатга олиш бўлимига топширган, деб ҳисоблашмоқда.

Қўлга олинганларнинг учалови ҳам туман ички ишлар бўлимларига олиб кетилган. Ленинград вилояти полицияси ўзбекистонлик ҳамкасблари билан боғланишди.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация