Maqola

1 022 24/10/2023

Украинадаги уруш ва Россиядаги санкциялар фонида яшаш учун етарли маошга эга бўлмаган россияликлар сони кескин ошди.

hh.ru онлайн иш қидириш хизмати томонидан ўтказилган сўров натижаларига кўра, 2023 йилда бундай одамларнинг улуши 45 фоизни ташкил этган, бу 2021 йилга нисбатан 20 фоизга кўпдир.

Сўралганларнинг яна 36 фоизи маошлари ўзларининг асосий эҳтиёжларини зўрға қоплай олишини айтган. Маоши 2023 йилда зарур бўлган ҳамма нарсага етарли бўлганлар атиги 20 фоиз бўлиб чиқди.

Ўз маошларидан норози бўлган тадқиқот иштирокчилари, шунингдек, ўзларининг асосий эҳтиёжларини қондириш учун қанча маблағ етишмаётганини ҳам баҳолашган. Уларнинг 21 фоизи ойига 15 минг рубл, 23 фоиз – 20 минг рублгача, кўпчилик – 56 фоиз – 20 минг рубл етишмаётганини айтган.

Москвадаги сўров иштирокчилари эса иш ҳақининг етарли дейишган – уларнинг 26 фоизи ўз даромадларидан қониқишини билдирган. Тадқиқотчилар Томск вилояти (24%), Татаристон ва Приморск ўлкаси (ҳар бири 23%) аҳолиси орасида ҳам худди шундай кўрсаткичларни аниқлашди.

Сўров 2023 йил 2 октябрдан 13 октябргача 4934 нафар россиялик ишчи ва иш изловчилар ўртасида ўтказилди.

Росстат аввалроқ июль ойида реал иш ҳақининг (инфляцияни ҳисобга олган ҳолда) йиллик ҳисобда 9,2 фоизга ошгани ҳақида хабар берган эди. Умуман олганда, 2023 йилнинг январ-июл ойларида ўртача реал иш ҳақи ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 7,1 фоизга ошган. 2023 йил июл ойида номинал кўринишда ўртача ойлик иш ҳақи 71 419 рублни ташкил этди.

Россия президенти Владимир Путин давлат олдидаги россияликларнинг реал харажатларини ошириш ва уларнинг фаровонлигини оширишни “биринчи вазифа” деб атади. У 2024 йил 1 январдан бошлаб энг кам иш ҳақи 18,5 фоизга ошиб, 19 242 рублни ташкил этишини ваъда қилди. Бундан ташқари, 2030 йилга бориб бу кўрсаткич номинал жиҳатдан камида икки баробар бўлиши керак.

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya