Мақола

687 07/06/2022

Мигрант суриштируви натижаси шуни кўрсатмоқда.

2022 йил 5 июндан бошлаб Олмаота-Тошкент-Олмаота  йўналишида қатновни амалга оширувчи 1/2-сонли “Тулпор Талго”  тезюрар поездларига чипта нархларига 70 фоизгача чегирмалар таклиф қилинмоқда. Бу ҳақда “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ сайтида хабар берилди. Аммо, Migrant ўрганишлари бунинг аксини кўрсатмоқда.

Хабарда айтилишича, вагонлар тури ва чипта харид қилинган куннинг кетиш кунидан фарқ қилишига қараб қуйидагича чегирмалар белгиланган:

Бизнес ва Гранд ПМР вагонларда:

70% – поезд жўнаб кетгунга қадар 45 кундан 30 кунгача даврда;

70% – поезд жўнаб кетгунга қадар 29 кундан 15 кунгача даврда;

60% – поезд жўнаб кетгунга қадар 14 кундан 6 кунгача даврда;

40% -чипталарни поезд жўнашидан олдин 5 кун ёки кам вақт ичида.

Туристик вагонларда:

70% – поезд жўнаб кетишидан 45 кундан 30 кунгача даврда;

65% – поезд жўнашидан 29 кундан 15 кунгача даврда;

60% – поезд жўнаб кетишидан 14 кундан 6 кунгача даврда;

50% – поезд жўнашига 5 кун ёки кам вақт ичида.

Ўриндиқли вагонларда:

65% – поезд жўнаб кетишидан 45 кундан 30 кунгача даврда;

60% – поезд жўнаб кетишидан 29 дан 15 кунгача даврда;

50% – поезд жўнаб кетишидан 14 кундан 6 кунгача даврда;

40% – поезд жўнашига 5 кун ёки кам вақт ичида.

Аммо, Migrant ўрганишлари чегирмалар амалда мавжуд эмас, деган хулосага сабаб бўлмоқда. Гарчи эълонда чегирмалар 2022 йил 5 июндан бошлаб тақдим этилиши ёзилган бўлса-да, онлайн чипта харид қилиш чоғида бу чегирма тақдим этилмади.

Ваҳоланки, кетиш санаси сифатида 28 июн кўрсатилган, яъни жўнаш санасидан 21 кун олдин чипта харид қилишга уриниб кўрилганди.

 

 

Бунда “Люкс” вагонга чипта харид қилишга уриниб кўрдик. Аммо, 577 минг сўм кўрсатилган чипта учун якунда 603 минг сўм тўлов қилиниши кераклиги кўрсатилди.

40 кун олдинга чипта харид қилишга уринишлар эса, бесамар кетди. Онлайн платформа у кунга поезд йўқлигини маълум қилди.

Migrant “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ Ахборот хизмати билан боғланиб, масалага ойдинлик киритишни сўради.

Ахборот хизмати раҳбари Мирза Муротовнинг билдиришича, чипталарни чегирма билан харид қилишда ҳеч қандай тўсиқ йўқ ва бу онлайн чипта харид қилишда ҳам

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация