Мақола

785 12/06/2023

Олмаота вилоятида икки нафар ўзбекистонлик фуқаронинг меҳнатидан фойдаланиб, қулликда тутиб турилганлиги аниқланди, деб хабар берган Tengrinews.kz нашри.

Олмаота вилояти полиция бошқармаси маълумотларига кўра, ўзбекистонликлар уч йилдан ортиқ вақт давомида ҳибсда бўлишган.

“10 июн куни Олмаота вилояти Уюшган жиноятчиликка қарши курашиш бошқармаси ходимлари томонидан тезкор маълумотларга кўра, Ўзбекистон Республикасининг икки фуқаросини меҳнат эксплуатацияси мақсадида ноқонуний равишда озодликдан маҳрум қилиш факти аниқланган. Аниқланишича, 3 йил давомида гумон қилинувчи фуқаро 1986 йилда туғилган А. жабрланувчиларни Қорасой тумани ҳудудида сақлаган”, — дейилади хабарда.

Мазкур факт Қозоғистон Республикаси Жиноят кодексининг 126-моддаси 3-қисми 2-банди (ноқонуний озодликдан маҳрум қилиш) билан рўйхатга олинган. Гумонланувчи тергов изоляторига жойлаштирилган.

Айни вақтда, ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида  ёнида тегишли ҳужжатлари бўлмаган 22 нафар Ўзбекистон фуқароси аниқланган.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация