Бир ярим ойлик чақалоқ Екатеринбургдаги шифохонада қолиб кетди.
Қирғизистонлик аёл миграция қоидаларини бузгани учун Россиянинг Екатеринбург шаҳридан депортация қилинган эди, аммо унинг 1,5 ойлик фарзанди Екатеринбургдаги болалар шифохонасида қолиб кетган.
Нашрнинг ёзишича, чақалоқ болалар шифохонасида ота-онасисиз қолмоқда – онаси депортация қилинган, отаси эса ишлаётгани учун доимий равишда ўғлининг ёнида шифохонада қололмайди. Болага ҳозирча волонтёрлар қараб турибди.
Екатеринбургдаги Инсон ҳуқуқлари бўйича омбудсмени Татяна Мерзляковага тегишли ахборот сайтларида аёлнинг Қирғизистондан Россияга қайтарилиши бўйича ҳаракатлар тўхтамаётгани ҳақида хабарлар бор.
Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлиги вазиятга изоҳ бериб, 7 феврал куни Қирғизистон Республикасининг Екатеринбургдаги консуллиги бола жойлашган шифохонага ташриф буюрганини таъкидлади. Консуллик вакилларининг сўзларига кўра, ота-она мустақил равишда болани Екатеринбургда даволанишини давом эттириш қарорига келган, яъни болани Қирғизистонда даволаниш учун ўтказилишига рози бўлишмаган. Вазият Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлиги ва Бош консуллиги назоратида экани таъкидлаб ўтилган.
Ушбу воқеа мисолида Россияда фарзанди билан бўлиб турган мигрантларга ҳужжатларга жиддий қарашни ва қонуний юришни қатъий тавсия қиламиз.