Maqola

3 784 19/09/2016

Фото: Россия ФВВ Орлов вилоят ДБ

Орлов вилоятида Ford Transit микроавтобуси ва Chevrolet Cruze енгил автомобили билан содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасида беш нафар Украина ва икки нафар Ўзбекистон фуқароси жароҳатланди, айни шу ЙТҲ оқибатида икки нафар Тула вилояти фуқароси ҳаётдан кўз юмди, дея хабар қилди РИВ Новости минтақа фавқулодда хизматларидаги ахборот манбасига таянган ҳолда.

“Дастлабки маълумотларга кўра, жароҳатланганларнинг беш нафари Украина, икки нафари Ўзбекистон фуқароларидир «, — деди агентлик суҳбатдоши. Унинг сўзларига кўра, ҳодиса натижасида тулалик икки йўловчи ҳаётдан кўз юмган. Маҳкама маълумотларига кўра, бахтсиз ҳодиса Белгороддан Москва томонга ҳаракатланиб келаётган Chevrolet ҳайдовчисининг айби билан содир бўлган. Натижада Chevrolet Cruze ҳайдовчиси ва унинг йўловчиси вафот этган. Микроавтобус ҳайдовчиси билан унинг етти йўловчиси турли даражадаги тан жароҳатларини олган.

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya