Maqola

950 12/01/2024

Ивановода, ўзининг айтишича қандайдир “қора рўйхат”га тушиб қолган ўзбекистонлик ошпаз ўз касбини ўзгартириб, наркокурьер бўлишга қарор қилган. Иваново вилояти полицияси ходимлари бу муҳожирни мефедрон партияси билан қўлга олди.

Мигрант дориларни Домодедовода тарқатиш бўйича кўрсатмалар билан бирга олиб, Ивановога келган. У гиёҳванд моддаларни сотишга уринаётганда полиция томонидан қўлга олинган.

Россия Ички ишлар вазирлигининг Иваново вилояти бўйича Наркотик моддаларни назорат қилиш бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Алексей Семиннинг айтишича: “Полиция ходимлари Ўзбекистон фуқаросининг жиноий фаолиятини тўхтатишга муваффақ бўлди, у вилоят марказидаги бир қатор яширин жойларга мефедрон қўйган”.

Ҳибсга олинган пайтда, эркак аллақачон бир неча ўнлаб “закладка”ларни жойлаб улгурган экан. Гиёҳванд моддалар полиция томонидан топилиб, мусодара қилинди.

Кимлиги ошкор этилмаган ҳибсга олинган шахс аввал япон ресторанида ошпаз ва такси ҳайдовчиси бўлиб ишлаган. Аммо, маълум бўлишича, у рестораннинг “қора рўйхат”ига тушиб қолган ва ўзини “бошқа соҳа”да синаб кўришга қарор қилган.

Рус тилида мулоқот қилишда қийналган муҳожирнинг таъкидлашича, илгари ишлари яхши иши, аммо “қора рўйхат”га киритилгани учун ишга кира олмаган. Унга наркотик бизнесида «яхшироқ» иш таклиф қилинган. Ҳар бир “закладка” учун улар унга 500 рубль ваъда қилишган.

Алексей Семин қўшимча қилди: “Судланувчининг жиноий фаолияти юзасидан Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 228-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган. Ўзбекистон Республикаси фуқароси Иваново шаҳридаги Иваново шаҳридаги 1-сонли тергов изоляторида ҳибсда сақланмоқда.

“Қинғир ишнинг қийиғи” чиқиши аниқ. Азиз муҳожир ватандошлар! Ўзингизни енгил пул топаман деб, балога отманг! Сизни уйда яқинларингиз, шириндан шакар фарзандларингиз, ота-онангиз кўзлари тўрт бўлиб кутишаётганини унутманг!

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya