Мақола

1 676 13/10/2023

Россияда ресторан бизнеси МДҲ давлатларидан меҳнат муҳожирларини фаол равишда ишга таклиф қила бошлади.

Бу мазкур соҳада ошпазлар, официантлар, курьерлар ва бошқа мутахассисларнинг кескин етишмаслиги билан боғлиқ.

Бир қанча ресторанлар тармоғи, жумладан, “Якитория” ва “Шоколадница” МДҲ давлатларида ресторан ва ошхона ишчилари учун бўш иш ўринларини реклама қилмоқда. Компаниялар, шунингдек, ихтисослашган вакансия ресурслари орқали ҳам кадрларни қидирмоқда.

Муҳожир ишчиларнинг Россиядан чиқиб кетишига валюта курслари ва чипталар нархининг ошиши асосий сабаб бўлди. Ҳозирги вақтда ресторан бизнесида ошпазлар,  официантлар ва курьерлар энг кўп талаб қилинган касблардан бўлмоқда.

hh.ru маълумотларига кўра, жорий йил бошидан бери меҳнат муҳожирлари учун соҳадаги бўш иш ўринлари сони 70 фоиздан кўпроққа ошган. Мутахассисларнинг огоҳлантиришича, яқин келажакда Россиядаги ресторанларда таомлар нархи 15-20 фоизга ошиши мумкин.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация