Мақола

698 05/07/2022

Ўзбекистон Республикасининг Таиланддаги Бош консулхонаси ижтимоий тармоқлардаги ёлғон эълонлар ҳақида огоҳлантирди.

Ўзбекистоннинг Бангкок шаҳридаги Бош консулхонаси маълумотига кўра, ижтимоий тармоқларда Таиланд ҳудудида 5-10 минг АҚШ доллари миқдорида иш таклиф этиш бўйича ёлғон эълонлар тарқалмоқда, деб хабар беради Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги. 

Алдов қурбони бўлган фуқаролар Таиланд ҳудудига келгач, ноқонуний тарзда қўшни давлатлар ҳудудига олиб ўтилмоқда, мажбурий меҳнат ва одам савдоси қурбонига айланиш ҳолатлари кузатилмоқда.

Юртдошларимиздан ёлғон маълумотларга ишонмасликларини, осон иш таклифларига эътибор бермаслик ва уларнинг тарқалишига йўл қўймасликларини сўраймиз.

Агар сиз шу каби вазиятга тушиб қолсангиз, Бангкок шаҳридаги Бош консулхонага қуйидаги рақамлар орқали мурожаат қилишингизни сўраймиз:

+6626753995, yoki +66842150202 (Telegram, WhatsApp).

Veb-sayt: http://bangkok.mfa.uz/

Facebook: https://www.facebook.com/uzconbangkok/

Instagram: https://www.instagram.com/uzconbangkok/

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация