Мақола

7 456 13/03/2016

12644878_993265120712979_6090026075769294170_n

Бу болакайнинг исми Умид.

Умид Рўзиев ўтган йили ота-онаси билан Новосибирскка келишган эди. Аммо отасининг хужжатларида муаммо бўлиб, Ўзбекистонга қайтишга мажбур бўлди. Умид эса онаси билан қолди ва мигрантларнинг болалари учун ташкил этилган марказга қатнай бошлади.

Ҳозир Умид 7 ёшда, 1-синфга бораётганди. Сурат чизишни, турли ўйинларни ва қушларга емак беришни яхши кўради. Жуда яхши ва ақлли бола. Бироқ икки йил олдин унинг оёқлари оғрий бошлаганди. Тўпиқларида оғриқ кучайиб, ичкарига қайрила бошлади ҳам. Энди эса ҳатто қадам ҳам ташлай олмаяпти, оғриқ билан бирга қўрқув ҳам кучайиб бораяпти. Шифокорлар Умиднинг бу хасталигига Штрюмпель касаллиги дея ташхис қўйишди. Операция бефойда, генетик тадқиқотлар ва даволаниш зарур.

12670245_1219270718086628_371168627105553688_n

Умиднинг онаси Камола эса меҳнат муҳожири, ўғлини даволатиш учун қўли калталик қилаяпти.

Бу воқеадан хабар топган Россиядаги ўзбекистонликлар дарров ёрдамга ошиқишди. “Фейсбук” ижтимоий тармоғида Умид учун пул йиғилиши бошланди. Москвада ишловчи тошкентлик Надежда Иванова бу ишга бош-қош бўлиб, тушган пуллар ҳисобини эълон қилиб бормоқда. Шу кунгача Умиднинг даволаниши учун  18 534 рубль пул юборилган. Бу пулларга болакай бир қатор таҳлиллар ва текширувлардан ўтди, зарур дори-дармонлар билан таъминланди. Аммо даволаниш давом этмоқда, унга ортопедик оёқ кийим буюртма қилиб сотиб олиниши ҳам зарур.

12717318_1219271184753248_7838468961610749930_n

Умид Рўзиевнинг оёққа туриши учун ёрдам беришни истаганлар  Надежданинг 4276 3800 9721 9880 рақамли “Сбербанк” картасига пул ўтказишлари мумкин.

“Бугун ўзимизга бир қути сигарет ёки бир стакан кофе  сотиб олмайликда, шу болакай учун 50-100 рубль юборайлик, – деб ёзади Надежда Иванова. – Келинглар, ёрдамлашайлик?!”

умид_n

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация